Ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
11.07.2018

Давлат ўсимликлар клиникалари ташкил этилиши ва келгусида фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун: Ўсимликлар клиникасининг асосий вазифаси ўсимликлар касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволаш ҳисобланади.

Клиникалар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши белгиланди. Давлат ўсимликлар клиникаларини ташкил этишда тадбиркорларни қуйидагича қўллаб-қувватлайди:

Ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш учун ер участкалари ва бўш турган биноларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. «Ўздавкарантин» инспекцияси эса фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ёки хоналар тадбиркорларга «ноль» даражали харид қийматида сотилиши ёхуд узоқ муддат текинга фойдаланишга берилишини таъминлайди.

Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Манба: www.norma.uz