Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисидаги Қонун (янги таҳрири) Президент томонидан имзоланди.
10.07.2018
Қонуннинг мақсади – интеграциялашган тадбиркорлик ҳамжамиятини шакллантириш ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашдир.
 
Қонунда Палатанинг вазифалари ва функциялари, Палатанинг давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги, тадбиркорлар фаолиятини текширишларда Палатанинг иштироки, Палата фаолиятини ташкил этиш, Палатанинг халқаро ҳамкорлиги, низоларни ҳал қилиш механизми назарда тутилган.
 
Хусусан қонунга мувофиқ Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлар учун эса мажбурийдир.
 
Палатага аъзолик тадбиркор ва Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
 
Палата аъзолари Палата уставида ҳамда аъзолик тўғрисидаги шартномада белгиланган тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
 
Ҳуқуқий ахборот