15 июлдан 101 мамлакатдан транзит орқали ўтадиган авиайўловчилар ва 16 ёшгача бўлган болаларга ўзбекистонга қисқа муддатли визасиз киришга рухсат берилди
09.07.2018

Президентнинг 4.07.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2018 йил 15 июлдан шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра 2 тоифадаги шахслар мамлакатнинг ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириши, вақтинча бўлиши ва Ўзбекистондан чиқиб кетиши мумкин. Булар:

А) 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда халқаро аэропортларда Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит орқали ўтадиган 101 давлат фуқаролари (мамлакатлар рўйхати – бу ерда). Бунда уларда ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлиши керак.

Б) 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар. Бунда хорижий паспорт ёки биометрик ҳаракатланиш ҳужжати, қонуний вакил кузатувида бўлиш талаб этилади, бўлиш муддати эса кузатувчи шахснинг паспортидаги кириш визаси муддати амал қилиши давридан ошмаслиги керак (бироқ энг кўпи билан – 90 кун).

Ўзбекистон ҳудудида бўлган вақтида 16 ёшга тўлса, чиқиш визаси ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.