Бош прокуратурадаги янгиликлар
Тезкор тадбирлар юзасидан
10.06.2018

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Б. фуқаро Ё.га “Дамас Лабо” русумли автомашинани “TOSHKENTDEU” автосалонидан олиб беришни ваъда қилиб, ўғли Х. номига расмийлаштирилган қалбаки шартномани тайёрлаб бериб, 500 АҚШ доллари ва 61 млн. 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси