Олий суддаги янгиликлар
Диққат, танлов!
02.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, шунингдек судлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишини янада такомиллаштириш мақсадида “Адолат - қонун устуворлигида” танловини эълон қилади.

Танловга республика миқёсидаги газета, журналларда чоп этилган, интернетда ёритилган, телевидение ва радиода берилган судлар тизимидаги ислоҳотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишга, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга йўналтирилган мақолалар, интернет материаллари, кўрсатувлар, эшиттиришлар қабул қилинади.

Мақолалар чоп этилган газета ва журналлар, интернет материаллари, кўрсатув ва эшиттиришлар ёзилган тасмалар Олий суд матбуот хизматига таҳририят, телевидение, радио ходимлари ёки муаллифлар томонидан тақдим қилиниши лозим. Танловга учта ва ундан ортиқ мақола, кўрсатув, эшиттириш ва интернет материаллари билан иштирок этиш мумкин. Тақдим этилган мақола, кўрсатув, эшиттириш ва интернет материаллари муаллифининг тўлиқ исм-шарифи, иш жойи ва лавозими, телефон рақами ҳақидаги маълумотлар ҳамда паспорт нусхаси илова қилиниши шарт.

Танловга 2018 йил 1 январдан 15 ноябргача чоп этилган мақолалар, интернет материаллари, кўрсатув ва эшиттиришлар қабул қилинади.

 

Танловда қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади:

1.     “Телевидение ва радио йўналишида энг фаол журналист” (1, 2, 3-ўринлар);

2.     “Босма ОАВ йўналишида энг фаол журналист” (1, 2, 3-ўринлар);

3.     “Интернет-журналистика йўналишида энг фаол журналист” (1, 2, 3-ўринлар);

4.     “Энг фаол судья ва суд ходими” (1, 2, 3-ўринлар);

5.     “Энг фаол илмий ходим” (1, 2, 3-ўринлар).

Барча йўналишлар бўйича ғолиблар танлов рамзи, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

Мурожаат учун манзил:

100186, Тошкент ш., А. Қодирий кўч., 1-уй.

Телефон: 239-02-43 , электрон почта - mt@sud.uz

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди