Адлия вазирлигидаги янгиликлар
“Foley Hoag”юридик компанияси билан ҳамкорлик давом этмоқда
01.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жорий йилнинг 31 май куни халқаро “Foley Hoag” юридик компанияси билан ҳамкорликда халқаро арбитраж масалалари бўйича тренинг ўтказилди.

 

Тренингдан кўзланган мақсад халқаро арбитраж масалалари, мунозараларини ҳал этиш механизми ва амалиётлари билан таништиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси мутахассислари арбитраж муҳокамаларида халқаро инвесторлар билан қатнашувчи мақсадли гуруҳсифатида иштирок этди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг вазирлик, идора, йирик компаниялар, адвокатлик фирмалари ва университетларнинг вакиллари иштирок этишди. 

Тренингда халқаро “Foley Hoag” юридик компанияси вакиллари ўз маърузалари билан қатнашди.

“Foley Hoag” йирик халқаро юридик компания бўлиб, давлатларга фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича нафақат халқаро, балки маҳаллий миқёсдаги юридик масалалар бўйича маслаҳат беради.

 

Сармоявий арбитраж соҳасида катта тажрибага эга. 2017 йилнинг сентябрида Адлия вазирлиги ва “Foley Hoag” юридик компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

 

Ушбу меморандум доирасида томонлар турли соҳалар, жумладан, биргаликда тадбирлар ўтказиш, ҳуқуқий соҳани ривожлантиришда ҳамкорликни амалга оширмоқда.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги