Навбатдаги сонда
Тўй-маросимлар маънавиятми ёхуд маънавиятсизлик?
18.05.2018

Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси фаолларининг матбуотда эълон қилинган мурожаати барчамизни, хусусан, зиёлиларимизни яна бир карра тўй-ҳашам ва маърака-маросимларимиз, бу борадаги муаммоларга конструктив ечим топиш ҳақида ўйлашга ундади. Бу мурожаатда миллатнинг дарди айтилган. Халққа: «Кўзимизни очайлик!» – дейилган. Муаммони биргалашиб ечишга даъват этилган.