Навбатдаги сонда
Ҳаётга тажовуз – энг оғир гуноҳ
18.05.2018

Инсон жамики мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам қилиб яратилган. Унга ақл-идрок, онг ва тафаккур берилганки, бу ­яхшини ёмондан, оқни қорадан, эзгуликни ёвузликдан ­ажратиш, инсон ­деган номга муносиб ҳаёт кечириш учун инъом этилган бебаҳо неъматдир. Шундай экан, дунёда яхши ном ­қолдириш учун ҳар қандай вазиятда ақлга суяниб иш кўриш, ­ўзингдан кўра ўзгаларни ҳурмат қила билиш, ўзинг ва ўзгалар ҳаётини азиз билиш, азият етказишдан тийилиш керак.