Навбатдаги сонда
Жамоатчилик назорати жамият манфаатларига хизмат қилади!
18.05.2018

Қонунлар ижросининг қанчалик таъминлангани ва унинг жамоатчилик томонидан назоратга олингани ислоҳотлар самарадорлигида муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам Ҳаракатлар стратегиясида давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва ­манфаатларига риоя этилиши, фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган муаммоларнинг жойида ҳал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ­ўрнатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашни назарда тутган «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди.