Фарғонада Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернати ташкил этилади
17.05.2018
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, Марғилон шаҳрида 210 ўринли мактаб-интернат ташкил этилади. 
 
2018-2019 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8-синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади.
 
Мазкур мактаб-интернатни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. 

Ҳуқуқий ахборот телеграм канали