Оқ уйда ўзбекча калом янгради
16.05.2018

Ҳозиргина Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг қароргоҳи бўлмиш Оқ уйга кириб келди. Оқ уйда Шавкат Мирзиёевни Президент Дональд Трамп кутиб олди. Протокол бўйича суҳбатлашув бўлиб ўтганидан сўнг журналистлар зални тарк этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиеёв журналистларга Оқ уйда туриб ўзбек тилида мурожаат қилар экан, дунёда истиқомат қилувчи барча ўзбекларга ўзининг эзгу тилакларини билдирди. 

Айни дамда Президентларнинг яккама якка суҳбати бўлиб ўтмоқда. Шундан сўнг делегацияларнинг кенгайтирилган таркибдаги музокоралари бўлиб ўтади. 

Манба: uza.uz