2018 йил март сонида
Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида
11.05.2018

2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ­мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, ­хусусий мулк устуворлигини янада кучайтириш, бизнес ташаббуслар, стартапларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фао­лияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини­ янада қисқартириш ва соддалашти­риш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида маҳаллий бизнес рақобатбардош­ли­­гини жадал ривожлантириш, ишби­лармонлик муҳитига янги технологиялар ҳамда инновацияларни татбиқ қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишонч­ни мустаҳкамлашга оид аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Жорий йилга «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном берилиши ҳам бизнес вакилларини янги ғоялар, изланишлар сари ундамоқда.

Юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар самараси  етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ҳамда рейтинг агентликларининг баҳоларида ижобий эътироф этилмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш – 2018» ҳисоботида мамлакатимиз тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар рўйхатида биринчи ўнталикка киритилди.

Хоразм вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик­ субъектлари ҳуқуқ ва эркинликла­рининг самарали ҳимоясини таъминлаш, кичик бизнес, хусусий­ тадбиркорликни жадал ривожланти­риш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, ҳукумат қарорларининг аниқ ҳамда сўзсиз бажарилиши устидан­ доимий прокурор назорати ўрнатил­ган. Шу билан бирга, соҳани­ янада ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.­

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу соҳадаги қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, ҳокимликлар, давлат бошқаруви ва назорат-текширув органларининг тадбиркорлар фаолиятига дахлдор қарорлари, фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатларининг қонунийлиги ўрганиб чиқилмоқда. Тадбиркорларнинг ер ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш каби мурожаатлари ҳал қилиниб, текширишлар қонунийлиги назоратга олинмоқда. Шунингдек, асосий эътибор тадбиркорлик фаолиятини­ ташкил этиш ҳамда унинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик субъектлари­нинг ҳуқуқлари, қонуний манфаат­ларининг ҳимоясини таъминлашга ҳамда фаолиятини жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этишга қаратилмоқда.

 

Прокуратура органлари фао­лия­тига ошкоралик бериш, аҳо­лини тизимда амалга оширилаётган иш­лар билан таништириб бориш ҳам­да тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида ташкил қилинган 94 та тарғибот тадбирида 1540 нафар тадбиркор иштирок этди.

Вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг ­муаммо ва ­таклифлари мунта­зам равишда ўрганилиб, уларни ҳал қилиш чоралари ­кўрилмоқда.

Жумладан:

– Ўтган давр мобайнида 679 та тадбиркорлик субъектининг муаммо ва таклифлари ­ўрганилиб, улардан 676 таси ижобий ҳал этилди.­

– Вилоят прокуратура органлари аралашуви билан тижорат банкла­ри томонидан 29 та ­тадбиркорлик субъектига 6 миллиард 985 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ва 69 тасига 497 гектар ер майдони ажратилди, 136 та янги иш ­ўринлари яратилди.

 

Афсуски, ҳали-ҳамон тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраб турибди. Мисол учун, жорий йилнинг 1 апрелигача прокурорлар аралашуви билан 327 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бундай ҳолатлар ­давлат ва хўжалик бошқаруви, назорат-текширув органлари ­мисолида таҳлил этилганида, 327 та ҳолатнинг 48 таси маҳаллий ҳокимликлар, 12 таси ­ҳудудий солиқ хизмати органлари, 65 таси Ергеодезкадастри, 12 таси банк ва 200 таси бошқа органлар томонидан бузилгани маълум бўлди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 7 та тақдимнома киритил­ди, ноқо­нуний 21 та қарор протест­ келтириш орқали бекор қилинди ва қонун ҳужжати талабига мувофиқлаштирилди, давлат бошқа­рув органларининг 9 нафар масъул ходими интизомий ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилди. Қў­пол қонун бузилиши ҳолати юзаси­дан 1 та жиноят иши қўзғатилди ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Жумладан, Хонқа туманидаги «Nur-Muhammad baliqchilik» хусусий корхонасига туман ҳокимининг 2017 йил 29 августдаги 1061-қарори билан сунъий кўл ташкил этиш учун 2 гектар ер майдони ажратиб берилиб, туман ер ресурс­лари ва давлат кадастри бўлимига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер майдонини натура тарзида ўлчаш ва далолатнома расмийлаштириш вазифаси юклатилган бўлса-да, бўлим томонидан текшириш кунига қадар бу ишлар амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

Янгиариқ туманидан фуқаро А.Атамуратовнинг ҳунармандчилик йўналишида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиш ҳақидаги 2018 йил 23 январдаги аризаси назорат­сизлик оқибатида 35 кун давомида­ эътиборсиз қолиб кетган. Бу ҳолат юзасидан  Хоразм вилоят ер тузиш­ ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Янгиариқ туман филиали­ раҳбари М.Ражаповга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

 

Тадбиркор фаолиятига асоссиз аралашиш қонун билан ­тақиқланган. Шунга қарамай, ­айрим мутасаддилар ўз ваколатларидан нотўғри фойдаланаётганликлари  оқибатида тадбиркорлар фаолиятига асоссиз ­равишда аралашиш ҳолатлари учраб турибди.

Мисол учун, Урганч тумани «Беговот чорва маҳсулот» фермер хўжалиги туман­нинг «Чоткўпир» қишлоғида фойдаланилмасдан, бўш турган биноларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тайёрланган лойиҳага асосан 2017 йил апрель ойидан бошлаб ўз маблағи ҳисобидан  400 миллион сўм ва банк ресурси ҳисобига 600  миллион­ сўм инвестиция киритиб, 26 та янги иш ўрни яратган ҳолда тошни қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган. Бироқ, хусусийлаштирилган корхоналарга­ кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бош­ли­ғи Ж.Назаров тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш­нинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузгани оқибати­да тадбиркорнинг ишлари тўхтаб қолган. Шу боисдан Ж.Назаровга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.­

Бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун прокуратура органлари томонидан ташкил қилинаётган тарғибот тадбирларида тадбиркорларга фикрларини эмин-эркин ифодалаш имкони берилмоқда. Уларнинг барча фикрлари инобат­га олинмоқда. Мақсадимиз хусусий бизнес вакилларининг қонуний ман­фаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз ғояларини амалга ошириш­лари учун шарт-шароит яратиш ҳамда бу орқали мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг янада ривожланишига ҳисса қўшишдир. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади.

Жаҳонгир ХАТАМОВ,

Хоразм вилоят прокурори,

адлия катта маслаҳатчиси