Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Юридик клиниканинг навбатдаги сайёр қабули Чирчиқ шаҳрида ташкил этилди
16.04.2018

Тошкент давлат юридик университети юридик клиникаси Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда аҳолига амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент вилоятида сайёр қабулларини ташкил этмоқда.

Тошкент давлат юридик университети юридик клиникаси Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда аҳолига амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент вилоятида сайёр қабулларини ташкил этмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул 14 апрель куни Чирчиқ шаҳрида ташкил этилди. Тадбирларни ўтказиш режа-графигига кўра, Юридик клиниканинг Чирчиқ шаҳридаги сайёр қабулининг биринчи куни 10- ва 13-сон мактабларда бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Тошкент давлат юридик университетининг иқтидорли талабалари, ходимлари (Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ш. Пўлотов, 1-курс декани А. Бабаджанов, Меҳнат ҳуқуқи кафедраси мудири Г. Саримсакова, Фуқаролик ҳуқуқи ўқитувчиси Қ. Меҳмонов, Фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи ўқитувчиси Д. Гулямова, Экология ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси С. Нигматова) ҳамда Тошкент вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи С. Мухиддинов, Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими ходими Н. Муқимов, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи И. Юсупов ва адвокатлар Б. Хайриддинов, Р. Бўрибоев, А. Жуманбаевлар иштирок этди.

Юридик клиниканинг сайёр қабулига келган фуқароларга уларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди, ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

 

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати