Сирдарёда
13.03.2018
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак" шиори остида "Ҳуқуқий ахборот кунлари" лойиҳаси ўтказилмоқда.
 
Тадбирларда тегишли давлат ташкилотлари, шу жумладан, ички ишлар, мажбурий ижро бюроси, солиқ органлари ва аҳоли билан бевосита ишлайдиган бошқа давлат ташкилотлари ходимларининг фуқаролар олдидаги мажбуриятлари аҳолига атрофлича тушунтирилмоқда. 
 
Аҳоли билан учрашувлар доирасида тумандаги Иттифоқ маҳалласида Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди томонидан мол-мулкни бўлиш бўйича сайёр суд ўтказилди. Тумандаги саноат касб-ҳунар коллежида эса Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасига асосан судланувчи А.Н. томонидан содир этилган ўғирлик жинояти бўйича сайёр тартибда суд иши кўриб чиқилди.
 
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш иш режасига асосан ташкил этилди.
 
Лойиҳа тадбирлари адлия, прокуратура, ички ишлар, судлар, мутасадди корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирокида маҳаллалар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилмоқда.
 
Манба: uza.uz