Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тайинланди
09.03.2018

Ёрқин Эргашевич Турсунов Ҳукумат қарорига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда жума куни Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ёрқин Турсунов Молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.