Навбатдаги сонда
Улкан мақсадлар сари
12.02.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий соҳа, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, вазмин ва амалий ташқи сиёсат юритишга қаратилган қатор аниқ чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.