Навбатдаги сонда
Ижро ишини юритиш янада такомиллашади
01.12.2017
Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди. Қонун лойиҳаси билан «Гаров тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилган.