Навбатдаги сонда
Адолат тамойилини мустаҳкамлаш барча ҳаракатларимиз асосидир
28.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига бормасин, аввало, одамлар билан очиқ ва самимий мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятларига қулоқ тутмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки халқ ичига кириб бориш, фуқаролар муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга зудлик билан ечим топиш бугун мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини ташкил этади.