Навбатдаги сонда
Баркамол инсон бузғунчи ғояларга эргашмайди
01.06.2017
Мамлакатимизда фуқароларнинг барча ҳуқуқ ва ­эркинликларини таъминлашга, хусусан, алданиб, турли диний экстремистик оқимларга кириб қолганларни яна жамиятга қайтаришга, ёшларни бузғунчи гуруҳлар ­таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ­ташкил этилаётган тадбирларда тўғри йўлдан адашган айрим юртдошларимизга муқаддас динимизнинг ­инсонпарварлик моҳияти, истиқлол шарофати билан мамлакатимизда миллий қадриятлар, урф-одатлар қайта тиклангани, эътиқод эркинлиги таъминлангани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилмоқда.