Навбатдаги сонда
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 30 дақиқа кифоя
10.05.2017
Шу йилнинг апрель ойидан бошлаб ўз бизнесини йўлга қўяётган фуқаро ­«Ягона дарча» марказига бормасдан туриб ҳам, интернетдаги Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz)даги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун атиги ўттиз дақиқа кифоя. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Анвар УСМАНОВ билан суҳбатимиз ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиш истагидаги фуқароларга яратилган бундай қулайлик ва имкониятларнинг ­ташкилий-ҳуқуқий асоси, ушбу йўналишда қилинаётган ишлар хусусида бўлди.