Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия органларида иш юритиш ва архив иши фаолияти
28.04.2017
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимида иш юритиш ҳамда архив ишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-ум-сон буйруғига мувофиқ, ҳар бир адлия органи ҳудудий архив идоралари билан келишилган ҳолда, ўз йўриқномаларини тасдиқлаб, амалда фойдаланиб келишмокда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг идоравий, ФҲДЁ ва нотариал архивлари халқимизга, давлат идоралари ва бошқа ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатмоқда. Ҳозир архивларда 110 мингга яқин сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмокда.
2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳужжатларнинг “умри”ни узайтириш мақсадида келиб тушган ҳужжатларни кирим қилиб, рўйхатдан ўтказиш учун “JUSTICE” электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланилмоқда.
Ҳозир ахборот олишга бўлган эҳтиёж тобора ошиб боряпти. Мазкур жараён адлия органлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг таркибидаги архивлар фаолиятини ривожлантиришда янгича ёндашувни талаб этмоқда. Шу боис мавжуд архивлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланмоқда. Бу эса, иш самарадорлигини ошириб, ҳужжатларни сифатли ҳамда узоқ муддат сақланишини таъминламоқда.
Бундан ташқари, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланишига кенг шароит яратиш мақсадида www.qoraqalpoq.adliya.uz сайти мунтазам янгиланмоқда. Унда фуқаролар ва тадбиркорлар учун вазирлик томонидан кўрсатиладиган хизматларга оид кенг кўламли маълумотлар ҳавола қилинган ҳамда мурожаат қилиш имконияти яратилган.
И.РАЗАКОВ,
Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси етакчи маслаҳатчиси