Навбатдаги сонда
Тадбиркорлар манфаати қонун ҳимоясида
12.12.2016
Бугун мамлакатимизнинг қай бир гўшасига борманг, мислсиз янгилик ва ­ўзгаришларга гувоҳ бўласиз. Ҳатто, энг чекка қишлоқларда ҳам шаҳарникидан қолишмайдиган шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу каби бунёдкорликларда ишбилармонларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Зеро, кейинги йилларда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ­ислоҳотлар юртдошларимизни руҳлантириб, янги марралар сари ундамоқда.