Навбатдаги сонда
Сайловчилар рўйхати — фуқаролар сайлов ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати
02.11.2016
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи барча сайлов округларида 4 декабрь куни бўлиб ­ўтадиган сайловга миллий қонунчилигимиз талаблари, ­Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган ­Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига ­мувофиқ ­қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчиларнинг рўйхатини тузиш ишлари олиб борилмоқда. Сайловни ўтказиш даврида ­сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнининг аҳамияти бениҳоя катта. Ҳар бир мамлакатнинг сайловга оид қонун ҳужжатлари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу сайловчиларни рўйхатга олишга ҳам тааллуқлидир.
Абдуманноб Раҳимов,
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судининг
катта эксперти,
юридик фанлар номзоди