“Huquq va burch” жавоб беради
Боғчаларнинг фарқи
04.06.2016
— Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг
фарқи нимада?
Хайрулло ФАЙЗИЕВ,
Юнусобод тумани
 
Саволга Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари бўлими бошлиғи Сабоҳат МИРЖАЛИЛОВА жавоб беради:
— Давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг таъминоти давлат бюджети ҳисобидан, нодавлат таълим муассасаларида эса бу билан боғлиқ сарф-харажатлар муассис томонидан қопланади.
Улар болаларга таълим-тарбия беришда бир хил мақсад ва вазифаларни бажаради, яъни:
— болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;
— болани шахс сифатида шакллантириш, унинг қизиқишларини ривожлантириш;
— болани интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш;
— боланинг ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш;
— болаларни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
— болаларни мактабга тайёрлаш.
Давлат мактабгача таълим муассасаларидаги бадал тўловлари миқдори Президентимизнинг 2015 йил 22 декабр­даги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Халқ таълими ва Молия вазирликларининг 2008 йил 21 январдаги қарори билан тасдиқланган «Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом асосида, нодавлат таълим муассасаларидаги бадал тўловлари миқдори эса муассис томонидан белгиланади.