“Huquq va burch” жавоб беради
Қандай маҳсулотлар учун акциз солиғи тўланмайди?
04.06.2016
— Ўзбекистонга қандай турдаги маҳсулотларни акциз солиғи тўламай олиб кириш мумкин?
Абдумалик БЕРДИЕВ,
Ғиждувон тумани
 
Саволга Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Муталлибжон СОЛИЕВ жавоб беради:
— Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 мартда 412-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республи­каси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан акциз солиғи солинмай олиб кириладиган товарларнинг миқдорий чекланган нормаларига асосан жисмоний шахсларга қуйидаги товарлар­ни акциз солиғи тўламасдан олиб киришга рухсат этилган:
— 2 кг қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз кофе;
— 0,5 кг осетр увилдириғи (икраси);
— 1 кг увилдириқ ўрнини босувчи;
— 5 кг қандолат маҳсулотлари;
— 2-5 кг плиткали ва брикет шоколад;
— 10 кг дон маҳсулотлари, дон бошоқли ўсимликлар, крахмал ва ун, унли қандолат маҳсулотлари;
— 5 кг сабзавот, мева, ёнғоқ ва бошқа ўсимликлардан қайта ишланган маҳсулотлар;
— 2 кг аралашган озиқ-овқат маҳсулотлари;
— 2 л пиво;
— алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар (цитрус ўсимликлари шарбатидан ташқари) — 2 л;
— барча турдаги алкоголь ичимликлари (пиводан таш­қари) — 2 л;
— барча турдаги тамаки маҳсулотлари — 10 пачка;
— парфюмерия — ҳар бир туридан 2 дона;
— автомобиль косметикаси — ҳар бир туридан 2 дона;
— ювиш ва тозалаш воситалари — 5 кг;
— табиий ва сунъий теридан тайёрланган маҳсулотлар (мактаб портфели ва ранецдан ташқари) — ҳар бир туридан 1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда;
— табиий теридан кийим ва кийимга тегишли буюмлар — ҳар бир туридан 1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда;
— табиий мўйнадан тайёрланган устки кийим ва бош кийимлар — ҳар бир туридан — 1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда;
— гилам ва гилам маҳсулотлари — 15 кв.м;
— машина ва қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлари — ҳар бир туридан 1 донадан;
— кўрпа-ёстиқ жилдлари — 5 тўплам;
— кулолчилик маҳсулотлари — 24 донадан ортиқ бўлмаган 1 тўплам;
— биллур идишлар — 12 донадан ортиқ бўлмаган 1 тўплам;
— қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари — умумий оғирлиги 30 грамм­дан ортиқ бўлмаган 5 та маҳсулот;
— қимматбаҳо бўлмаган тақинчоқлар — 0,5 кг.дан ортиқ бўлмаган миқдорда;
— ошхона анжомлари, пичоқлар, санчқилар ва бошқа асл бўлмаган металлдан, шу жумладан, қимматбаҳо металл билан қопланган анжомлар — 24 донадан ортиқ бўлмаган 1 тўплам;
— видео ва аудиоаппаратлар — ҳар бир туридан 1 дона­дан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда;
— турли соатлар — 2 дона;
— қандил, ёритиш асбоблари — 2 дона.
Жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ олиб кирилаётган товарлар энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ошмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган божхона тўловлари чегара божхона пос­тида ундирилади. Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ошган ҳолларда эса божхона юк декларациясини расмийлаштириш учун ташқи иқтисодий фаолият божхона ­постига юборилади.