Навбатдаги сонда
Чорак аср одимлари
15.08.2016
Халқ учун тарихининг ҳар бир парчаси азиз. Бироқ Ватанимиз ва халқимиз ўтмишининг сўнгги чорак асри юксалиш ва ­тараққиётнинг метин пойдеворини яратди. У бизга мустақиллик ­берди. Жаҳонда тенг ҳуқуқли бир мамлакат ­сифатида бўй кўрсатдик. Ҳеч кимдан кам бўлмаганимизни баралла айтдик, ҳеч кимдан кам эмаслигимизни очиқ-ошкор кўрсата олдик, дунё бундан кейин ҳам  ҳеч кимдан кам бўлмаслигимизга тўла ишонди.