Эълонлар
Диққат, танлов!
24.07.2015
“Энг улуғ, энг азиз”
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ёзувчи ва шоирларни, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндаларини эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи – мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб ўтказиладиган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловига таклиф этади.
Танловга “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ижодий асарлар қабул қилинади.
“Энг улуғ, энг азиз” танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
- босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
- кино санъати асарлари.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
- муаллифнинг паспорти нусхаси;
- иш жойидан тавсиянома;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2014 йилнинг 1 августидан 2015 йилнинг 1 августигача бўлган даврда чоп этилган бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 5 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар “Энг улуғ, энг азиз” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,
Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси.
Телефонлар: 244-12-61; 244-64-61; 244-27-79.