“Huquq va burch” жавоб беради
Алимент тўламаганга жазо борми?
06.03.2015
 
— Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан қандай жазо қўлланади?
Махсума БАЙНАЕВА
Олмалиқ шаҳри
 
Саволга ҳуқуқшунос Отабек ШОДМОНОВ жавоб беради:
— Вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар Оила кодексининг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Жиноят кодексининг 122-моддасида белгиланишича, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни алиментни уч ойдан зиёд вақт давомида тўламаслик энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша қилмиш хавфли рецедивист томонидан содир этилган бўл­са, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилга­ча озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.­