“Huquq va burch” жавоб беради
Олий маълумот олишда ёш чегараланмаган
06.03.2015
 
— Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ёш цензи белгиланганми?
Камол ЖЎРАЕВ
Китоб тумани
 
Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мираббос ИНОЯТОВ жавоб беради:
— 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, тураржойи, Ўзбекистон ҳудудида қанча вақт яшаётганидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланган. Бундан таш­қари, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муас­сасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низомда ҳам фуқароларимизга олий маълумот олиш учун ёш бўйича чеклов белгиланмаган.