“Huquq va burch” жавоб беради
Ишончноманинг муддати қанча?
05.02.2015
 
— Ишончнома қанча муддатга берилади?
Ибодулла ЁДГОРОВ
Чирчиқ шаҳри
 
Саволга Чирчиқ шаҳри, 2-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Бахтиёр РАҲМОНОВ жавоб беради:
— Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар дои­расида иш олиб боради.
«Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқномада ишонч­нома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистондан таш­қарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс бекор қилгунича ўз кучини сақлаб туради.