“Huquq va burch” жавоб беради
Биздан розилик сўралмайдими?
05.02.2015
 
— Коллежда ишлайман. Ойлигимизнинг 40 фоизини нақд пулда оламиз, қолган қисми плас­тик карточкамизга ўтказилади. Яқинда маошимиз тўлиғича плас­тик карточкага ўтказилади, деб эшитдик. Бунинг учун биздан розилик сўралмайдими?
Фарида КЎМАКОВА
Олмазор тумани
 
Саволга Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори Муҳиддин МЎМИНОВ жавоб беради:
— Аҳоли даромадлари ихтиёрий равишда уларнинг аризасига кўра бир қисми ёки тўлиғича пластик карточкаларга ўтказилиши мумкин. Шунингдек, тижорат банклари томонидан пластик карточкалар банк ва мижоз ўртасида ёзма шаклда тузилган шартномага асосан фойдаланишга берилади. Фуқаролик кодексининг 354-моддасида шартнома икки томон ўртасида эркин тузилиши белгиланган.