“Huquq va burch” жавоб беради
Фарзандимга гувоҳнома бериладими?
05.02.2015
 
— Турмуш ўртоғим биринчи никоҳидан ажралмаган. Яқинда фарзандли бўламиз, унга туғилиш­ гувоҳномаси олиш мумкинми?
Гулсанам МАМАДАЛИЕВА
Пахтаобод тумани
 
Саволга Пахтаобод тумани ФҲДЁ бўлими мудири Барнохон РАСУЛОВА жавоб беради:
— Ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилганлиги оталикни белгилаш ҳақидаги аризасига асосан амалга оширилади. Бундай ҳолатда туғилганликни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига тиббиёт муассасасининг бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар тақдим этилади.
«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»га мувофиқ боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар оталик белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.­