ОХСда кўрилган ишлар
10-1119/19550 - сонли қарор
12.11.2014

2012 йил 27 февраль (кўчирма)
 
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка қарздорнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиршига ҳақли
 
Ўзбекистан Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «Урганч нефт базаси» унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар) манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, «Ўзбекистан темир йўллари» ДАТЙК (будан буён матнда — жавобгар)дан 651411 сўм жарима ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, савобгардан даъвогар фойдасига 960817 сўм жарима ундирилган.
Суднинг ажрими билан қал қилув қарорининг жарима суммасининг 25 фоизи деган жумла 5 фоизи деб, ёзувдаги хато тузатилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация шикоятида процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиққаноатлантириш сўралган.
Судлов хайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.                    
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан шартномавий ҳужжат ҳисобланувчи жиҳати (накладной) орқали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи К.Базар темир йул станциясидан юкланган нефт маҳсулотларини Урганч ва Хонқа темир йўл станциясигача, яъни юк эгаси даъвогар ва унинг Хонқа филиали манзилига ўз вақтида олиб келиб бериш мажбуриятини олган.
Юк хатлари бўйича ташиб бериш тезлиги катта тезликда ва кичик тезликда амалга оширилиши керак, бу тезлик вагон бир суткада 330 км/с ва кичик тезликда 200 км/с масофани босиб ўтиши лозим бўлиб, Қоровулбозор — Хонқа темир йўл станциясигача 718 км масофани ташкил этса-да, жавобгар кўп ҳолатларда юкни ўз муддатида ташиб бермасдан корхонанинг иш режимини бузилишига олиб келганлиги сабабли, даъвогар хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 6651411 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар — шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошка асослардан келиб чиқади.
Фуқаролик кодекси 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Фуқаролик кодекси 441-моддасининг биринчи қисмига асосан, товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўунатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Пленум қарорига ва Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи эътиборга олиниши лозим.
Суд ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, талаб қилинган жарима миқдорини 960817 сўмга қаноатлантириб, тўғри хулосага келган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Савдо-саноат палатаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 6-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод этилган.
Шунинг учун ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли Пленум қарорининг 29-бандида тушунтириш берилган.