Бу қизиқ
«Қуруқ фавворалар» тантанали равишда очилди
06.11.2014
5 ноябрь куни Бухоро “Абу Али ибн Синонинг илмий-маънавий мероси – инсоният учун бебаҳо хазина” мавзусидаги икки кунлик республика илмий-амалий конференция доирасида “қуруқ” фавворалар барпо этилган хиёбоннинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Anhor.uz нашрининг махсус мухбири.
Мазкур хиёбон ўрта асрларда яшаб ижод қилган энциклопедик олим Абу Али ибн Сино шарафига номланди.
Хиёбон 6 гектар майдонни эгаллаган. Мусиқий фавворанинг диаметри 30 метрни ташкил этади. Сув оқимлари 15-20 метр баландликкача кўтарилади. Мусиқий фаввора репертуарига ўзбек миллий мусиқаси, шарқ мусиқаси, жаҳон классик мусиқа асарлари, шунингдек Ўзбекистон эстрада артистларининг хитлари кирган. Масалан, хиёбоннинг очилиш маросимида “Ялла” гуҳининг машҳур “Учқудуқ” қўшиғи янгради.
Бутун архитектура композициясини диаметри 17 метрни ташкил этувчи, хиёбоннинг иккала томонида жойлашган 2 та “қуруқ” фаввора якунлаган. 
Хиёбонда 1000 дан зиёд ноёб ўсимликлар экилган.
Шунингдек хиёбон ҳудудида оригинал скамейкалар ва ахлатдонлар ўрнатилган. 
Манба: Anhor.uz