Эълонлар
«Журналхонлик куни»га марҳамат
17.10.2014

Шу йилнинг 17 октябрь куни Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда «Журналхонлик куни» ўтказилади. Ушбу тадбир журнални кенг ўқувчилар оммасига янада яқиндан таништириш, шу билан бирга, ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларига муносиб ҳисса қўшиш, давлат ва жамият қурилиши, қонун ижодкорлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари, фуқароларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг ҳуқуқий онги, сиёсий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилаяпти.
«Журналхонлик куни»да «Huquq va burch» журнали: мақсад ва вазифалар» ва «Тил – миллат фахри» (ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 25 йиллиги олдидан) мавзуларида маърузалар қилинади, йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади, журнал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича уларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланади.
Учрашувда журнал раҳбарияти, масъул ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон ҳам меҳмон сифатида иштирок этиши режалаштирилган. Тадбирга барча-барчани таклиф этиб қоламиз

Об-ҳаво
Обуна
«Huquq va burch» ижтимоий-ҳуқуқий журналига обуна бўлинг.
Обуна индекси – 902.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 233-51-07
e-mail: info@huquqburch.uz
Мурожаат қилиш тартиби
Тадқиқот, таҳлил, таклиф
- Коррупцияни енгиб бўладими? (2018 йил, ноябрь)
- Йўқотиш... Аввал китоб, энди эса газeта, журналми?
- Экология соҳасида махсус ваколатли давлат органлари тизими ва уларнинг ваколатлари
- Ахборот хавфсизлиги: таҳлил ва талқин
- Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари: уларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари
ОХСда кўрилган ишлар