Эълонлар
Ҳурматли юртдошлар! Талаба ва ўқувчилар!
23.09.2014
 
Давлат ва жамият қурилишининг долзарб сиёсий-ҳуқуқий муаммолари, қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг ҳуқуқий онгини, сиёсий маданияти ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек, фуқаролар онгида демократик қадриятларга ҳурмат ва уларга амал қилиш кўникмаларини шакллантириш ва Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Huquq va burch” ижтимоий-ҳуқуқий журнали томонидан “Юксак ҳуқуқий тафаккур – демократик жамият пойдевори” шиори остида “Журналхонлик кунлари” эълон қилинди.
“Журналхонлик кунлари” жорий йилнинг 26 сентябрида – Тошкент давлат юридик университетида, 3 октябрида – Тошкент юридик коллежида, 10 октябрида – Ўзбекистон миллий университетида, 17 октябрида – ТДЮУ қошидаги академик лицейда, 24 октябрида – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида, 7 ноябрида – 2-Тошкент юридик коллежида, 21 ноябрида – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида, 28 ноябрида – Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида, 3 декабрида – ЖИДУ қошидаги академик лицейда, 5 декабрида – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўтказилади.
Лойиҳа доирасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси материалларига доир”, “Тинчлик учун курашмоқ керак”, “Оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқшуносликка доир атамалардан фойдаланиш: муаммолар ва ечимлар”, “Тил – миллат фахри”, “Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ҳақида”, “Журналистика ва профессионализм”, “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ҳақида”, “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият”, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзуларида маърифий давра суҳбатлари ташкил этилади.
Барча қизиқувчиларни давра суҳбатларига таклиф этамиз.
 
Маълумот учун телефонлар: 252-42-40, 230-41-04.