ОХСда кўрилган ишлар
22-1105/1175 - сонли қарор
23.09.2014
2012 йил 2 май (кўчирма)
 
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак
Даъвогар — «Asaka» давлат-акциядорлик тижорат банки Хоразм филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар — «Рустам Шаҳзодбек» фермер хўжалиги ҳамда «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик компанияси Хоразм вилоят дирекцияси ҳисобидан солидар тартибда 5128163 сўм асосий кредит қарзи ва унга ҳисобланган 7166 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Суднинг 2011 йил 2 февралдаги ажрими билан «Asaka» давлат-акциядорлик тижорат банки ишга даъвогар, 2011 йил 17 февралдаги ажрими билан «Ўзагросуғурта» ДАК эса жавобгар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 5128163 сўм кредит қарзи, 7166 сўм кредит фоизи, 5000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг «Ўзагросуғурта» ДАКга нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан даъво талабидаги қарздорлик «Asaka» давлат-акциядорлик тижорат банки фойдасига ундирилмасдан, унинг филиали фойдасига ундирилганлиги асос қилиб келтирилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонунга мувофиқяаштириш сўралган.
Судлов ҳайъати кассация протеста важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади:
иш ҳужжатларидан кўринишича, банк томонидан тарафлар ўртасида 2010 йил 2 апрелда тузилган 2010-83-сонли кредит шартномасига асосан «Рустам Шаҳзодбек» фермер хўжалигига давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини контрактация шартномаси бўйича 2009 йилда етиштириладиган пахта ҳосили қийматининг 60 фоизигача йиллик 3 фоиз устама тўлаш ҳамда 2010 йил 31 декабрга қайтариш шарти билан 33168300 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Узбекистан Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-модцасининг биринчи қисми 1-бандига асосан иқгисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга дойр ишлар хўжалик судига тааллуқлидир.
Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида «Asaka» давлат-акциядорлик тижорат банкини даъвогар, «Ўзагросуғурта» ДАК ни эса жавобгар сифатида ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бироқ, суд қарори асосида даъво талабидаги қарздорликни мустақил юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиал фойдасига ундириш лозимлигини ҳал қилув қарорида асослаб бермасдан, хатога йўл қўйган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 47-моддасининг иккинчи қисмига кўра, филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Судлар томонидан ХПКнинг 136-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорлар қабул қилиш мумкин эмас. Бироқ, суд томонидан мазкур Пленум қарори талабларига риоя этилмаган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги «Asaka» давлат-акциядорлик тижорат банки Хоразм вилоят филиали фойдасига қарзни ундиришга доир қисмини «Asaka» давлат-акциядорлик тижорат банки фойдасига ундирилсин деб ўзгартиришни, кассация протестини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.