Эълонлар
Анонс
18.09.2014
Адлия вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусида анжуман ташкил этилиши режалаштирилган.
Унда маъмурий жавобгарликка оид қонун ҳужжатларини қўллашда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суднинг ваколатидаги ишларни кўриш, ҳуқуқбузарликларни тўғри квалификация қилиш, баённома ва қарорларни асосли расмийлаштириш, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ва соҳага оид бошқа бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилади.
Анжуман 2014 йил 23 сентябрь куни соат 10.00да Адлия вазирлигида ўтказилади.