Интервью
Демократиянинг бош талаби
15.09.2014
Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда ҳуқу­қий демократик давлат қу­риш, жамият­ни янада демо­кратлаштириш ва янгилашга­ қаратилган изчил ислоҳотларга хизмат қилувчи муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтади. Бугунги кунда ушбу йирик оммавий тадбирга тайёргарлик кўрилмоқда. Унинг са­мараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг фаоллигига боғлиқ. Сайлов тўғрисидаги қонунларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш учун қандай­ меъёр ва кафолатлар акс этган? Ўзимизнинг бу бора­даги ҳуқуқларимизни тўлиқ биламизми? Сайлов натижалари бизнинг фаоллигимизга қанчалик боғлиқ? Бугун шу каби саволлар ҳар биримизни қизиқтириши табиий. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов билан суҳбатимиз умумэътироф этилган демократик ан­дозалар даражасида ўтиши кутилаётган мазкур сайловда иштирок этиш тартиби, унга тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида бўлди.
– Мирзоулуғбек Элчие­вич, халқимиз энг масъулиятли сиёсий жараённинг остонаси­да турибди. Шу йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига­ мувофиқ Олий Мажли­с Қонунчилик палатасига,­ халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашла­рига сайловлар бўлиб ўта­ди. Умуман олганда, сайловларнинг жа­мият ҳаёти­да­­­ тут­ган­ ўрни ва аҳамияти ҳа­­қи­да нималар­ дейиш мумкин?­
– Мамлакатимизда демо­кратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёни жадал суръатларда давом этаяпти. Бунда умумэътироф этилган хал­қаро стандартларга мувофиқ тарзда ўтказилаётган сайлов­ларнинг ўрни беқиёс. Зеро, сайловлар кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий шакли ҳисобланади.
Сайлов – демократик қадрият. Шу боис ҳар бир демократик давлат халқ ҳо­кимиятчилигини ушбу қадриятга асосланиб ўрнатади. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «сайловлар – бу мам­лакатимизда амалда бўл­ган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эр­кин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бў­либ, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир».­
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган изчил, босқичма-бос­қич ислоҳотлар натижасида энг юксак демократик талаб­ларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини­ эркин билдиришининг, ҳар бир кишининг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлайдиган сайлов тизими яратилди.
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида сайлов қо­нунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар бўлажак сайловларни энг демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили бўлади.
– Бу чора-тадбирлар нималардан иборат? Нав­батдаги сайлов олдингиларидан нимаси билан фарқ қилади?
– Мамлакатимизда демо­кратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида сайлов қонунчилигига сайлов ҳуқуқи эркинлиги принципининг янада тўлиқроқ амалга оширилишига, мамлакатимиз сайлов тизимининг янада демократлашувига, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини оширишга, шунингдек, Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови­нинг очиқлиги ва шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Сайлов мобайнида шаффофликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизм­лари такомиллаштирилди.
«Сайловолди ташвиқоти» тушунчаси тўлиқ очиб берилди, уни олиб бориш тур­лари, шакллари ва усуллари белгиланди. Сайлов куни ва сайлов бошланишидан бир кун олдин сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмаслиги, муддатидан олдин овоз беришнинг муддатлари, тартиби ва таомиллари белгилаб қўйилди. Кузатувчиларга Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича конференциясида иштирок этиш ҳуқуқи берилди, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкаларини тузиш имконияти назарда тутилди.­
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлиликдан иборат бўл­ган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга ошириши ҳамда ўз фаолиятида фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ва референдум тўғрисидаги қонунларига ҳамда бошқа қонунларига амал қилиши белгиланди.
Сайловга тайёргарлик кў­риш ва уни ўтказишни давлат ҳокимияти бошқа органларининг ҳеч қандай аралашувисиз таъминлайдиган, давлат ҳокимияти тизимида алоҳида ўринга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссия­сига конституциявий орган мақоми берилиши сайловларнинг демократлилигини, очиқлиги ва ошкоралигини ҳар томонлама таъминлашнинг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва сайловнинг бошқа субъектларидан ўз фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигида замона­вий талабларга жавоб берадиган янги ташкилий-ҳу­қуқий механизмларни ишлаб­ чиқиш ва жорий этишни тақозо этади.
Умуман олганда, мамлакатимиз Конституциясига ва қонунчилигига киритилган тузатишлар миллий сайлов тизимининг демократик ҳу­қуқий давлат ва кучли фу­қаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар билан ўзаро уйғун ва ҳам­оҳанг равишда янада мустаҳ­камланишига хизмат қилади.­
– Сайлов – халқнинг хоҳиш-иродаси. Мамлакатимизда амалга оширилаёт­ган ислоҳотларни аҳоли мамнуният билан қўллаб-қувватлаяпти. Юртимизнинг ҳар бир фуқароси шу ўзгариш ва юксалишга дахлдорлик ҳисси билан яшаяп­ти. Бу ҳол, табиийки, хал­қимизнинг сайловларга бўл­ган муносабатида ҳам акс этса керак...
– Дарҳақиқат, кишиларнинг дунёқараши ва тафаккурида, ҳаётга нисбатан муносабатида улар атрофида­ юз бераётган туб ўзгаришларга, ўз меҳнати натижала­рига дахлдорлик ҳисси юксалиб бораётгани, кишиларимизнинг сиёсий, ижтимоий­ фаоллиги, фуқаролик масъулиятининг тобора ўсиб бораётгани 2014 йилдаги сайловлар хусусиятини белгилайдиган энг муҳим омиллардан ҳисобланади.
Инсоннинг ўзи ўзгариб бораяпти, унинг фуқаролик ва сиёсий онги юксалаяпти, ҳуқуқий маданияти даражаси ошаяпти. Етакчи ўринларни эгаллаган янги кадрлар авлоди – мустақил фикрлайдиган, замонавий билимлар ва дунёқарашга эга бўлган, ўтмиш қолипларидан холи, мамлакатининг келажаги учун зиммасига масъулият олишга қодир бўлган ёшлар дадил қадамлар билан ҳаётга кириб келмоқда.
Ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотлар бо­ришини, қонун ижодкорлиги ишлари ва ҳуқуқни қўл­лаш амалиёти даражасини, сиёсий партиялар, депутатларнинг дастурий мақсадлари­ ва амалий фаолиятини баҳо­лашда фуқароларимизнинг талабчанлиги анча ошди.
Фуқароларимиз онгу шууридаги ана шу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловига қонунчилик талабларига, халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ равишда,­ юқори демократик савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эр­кин сайлаш ва сайланиш ка­би конституциявий ҳуқуқ­ларини рўёбга чиқариш, сиёсий партияларнинг давлат­ ҳокимияти органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақ­садида Марказий сайлов ко­миссияси 2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган­ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбир­лар дастурини қабул қилди.
– Ушбу дастурнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
– Дастур қонунда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида, қонун талабларига мувофиқ равишда ўт­казишга қаратилган.
Дастурда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг икки босқичи назарда тутилган:
1) май ойидан бошлаб то сайлов кампанияси бошлангани эълон қилингунга қадар бўлган тайёргарлик босқичи;
2) сайлов кампанияси бошлангани эълон қилинганидан (сентябрь ойидан) бошлаб то сайлов натижалари эълон қилиниб, Сенат шакллантирилиб, парламент палаталарининг ташкилий биринчи йиғилишлари ўтказилиб бўлингунга қадар бўлган асосий босқич.
Дастурда сайловга тайёр­гарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича энг муҳим талаблар ва вазифалар белгилаб қўйилди.
Биринчидан, сайлов тўғ­рисидаги қонунчилик қоидаларини сайловчиларга кенг тушунтириш, сайловчиларнинг бўлажак сайловга мамлакатимиз ҳаётидаги энг му­ҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидан­ хабардорлигини ошириш, фуқароларни депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, уларнинг ишчан­лик ва ахлоқий фазилатлари билан таништириш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш. Бу борада муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.­ Мар­казий сайлов комиссияси­ аъзолари, мутахассис-олимлар иштирокида сайлов қо­нунчилиги нормаларини ту­шунтириш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинмоқда.
Иккинчидан, сиёсий пар­тияларга, депутатликка номзодларга ўз сайловолди дас­турларининг моҳиятини, улардаги мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига доир нуқтаи назарларини кенг жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда кенг ва тенг имкониятлар­ яра­тиш назарда тутилган. Бунинг аҳамияти ҳақида га­пирар эканмиз, шуни алоҳи­да таъкидлаш жоизки, сайловчиларни сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари, депутатликка номзодларнинг келгуси фаолияти билан кенг таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, сайловчилар билан учрашувлар ўтказилади.
Учинчидан, сайлов кампа­ниясида ёшлар ва хотин-қиз­ларнинг фаол иштирок этиши, уларнинг ижтимоий фаол­лигини, сиёсий ва ҳу­қуқий маданиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш му­ҳим вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Биринчи маротаба овоз берувчи ёш­ларнинг ўз сайлов ҳуқуқларини билиши, улардан эркин­ фойдаланиши учун зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, хотин-қизларнинг жамия­тимиздаги ва ижтимоий-сиё­сий ҳаётдаги ўрнини мустаҳ­камлаш, сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси бў­лишлари учун мамлакатимизда барча ташкилий-ҳу­қуқий шароитлар яратилган.
Тўртинчидан, сиёсий пар­тиялар ва депутатликка ном­зодларнинг сайлов қонунчи­лиги принциплари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда, сайлов жараёнида сиёсий рақобатнинг маданий шаклларидан фойдаланишлари учун барча зарур чоралар кўрилади. Бунинг негизида сайловолди курашининг усулларидан фойдаланишда бир-бирини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш каби масалалар муҳим аҳамият касб этади.
Бешинчидан, сайлов кампаниясининг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига оғиш­­май ва сўзсиз риоя қи­ли­ниши таъминланади. Энг аввало, сиёсий партиялар, манфаатдор ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иш­тирок этадиган барча ташкилий тузилмалар ўртасида қонунчилик меъёрларига қатъий риоя қилиш зарурати хусусида тушунтириш ишларини олиб боришлари лозим. Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат қурилмоқда, қонун устуворлиги эса унинг асосий белгиларидан бири ҳи­собланади. Шунинг учун ҳам сайлов кампанияси мобайнида барча тадбирлар қонун талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши масалаларига алоҳида эътибор берилади.
Олтинчидан, Конституцияда белгиланганидек, сайлов кампаниясини ўтказишда фақат Марказий сайлов комиссияси асосий ташкилот­чи ҳисобланиши тўғрисидаги қоида изчил ва сўзсиз амалга оширилади. Ҳеч ким, авваламбор, марказдаги ва жойлардаги давлат ҳокимия­ти органлари сайлов жараё­нига аралашиши мумкин эмас. Сайлов кампанияси жараёнига аралашиш, қонунчи­лик талабларини четлаб ўтиш, бузиш мақсадидаги ҳар қандай уринишлар, аниқланган ҳомийлик ҳолатларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади ва айбдорлар жазоланади. Истиқлол йилларида Ўзбекистонда демократик сайловлар ўтказиш бўйича муайян тажриба тўпланган. Марказий сайлов комиссия­си бошчилигидаги мустақил сайлов комиссиялари тизими­ сайловларни амалдаги сайлов­ қо­нунчилиги талаблари­га мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади. Сайлов комиссиялари ўз фао­лиятини мустақил равишда амалга оширади, ҳеч ким уларнинг фаолиятига арала­шишга ҳақли эмас.
Еттинчидан, сайлов кампанияси иштирокчиларининг биронтасига бирор-бир имтиёз ва устунлик берилиши­га йўл қўйилмайди. Сайлов қо­нунчилигининг меъёрлари, талаблари, қонунда ва ушбу дастурда белгиланган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби ҳамма учун тенг, мажбурий ва бир хилдир.
Шундай қилиб, Марказий сайлов комиссияси манфаатдор давлат, жамоат бир­лашмалари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда Конституция ва сайлов тўғрисидаги қонунларга асосланиб, давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакл­лантириш мақсадида жорий­ йилнинг декабрь ойида бў­либ­ ўтадиган сайловларни юксак демократик савияда, хал­қаро тамойилларга таяниб уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
Жаҳонгир НАҲАНОВ
суҳбатлашди