“Huquq va burch” жавоб беради
Поезддан тушириб юборилади...
15.07.2014
 
– Қандай ҳолатларда йўловчилар поезддан тушириб юборилиши мумкин?
 
– Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 63–64-бандларида қайд этилишича, ташувчи йўловчи ташилишини рад этиш ёки йўловчини йўловчи ташиш поездидан чиқариб юбориш ҳуқуқига қуйидаги ҳолларда ҳақли:
а) йўловчи кўздан кечиришдан ўтмаганда, бу чиптада белги йўқлигидан ва (ёки) кўздан кечиришдан ўтгани тўғрисида қўл юки ва багажда штампнинг йўқлигидан маълум бўлади. Бунда чиптанинг тўлиқ қиймати қайтарилмайди;
б) йўловчи маст ҳолатда, гиёҳванд ва заҳарли моддалар таъсиридан маст ҳолатда ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиши натижасида юзага келган ҳолатда, мазкур қоидаларни ва жамоат тартибини бузаётганда. Бундай йўловчини йўловчи ташиш поездига ўтқазишни рад этиш ёки уни йўловчи ташиш поездидан ташувчи томонидан, бўйсунмаган ҳолларда эса – транспортдаги ички ишлар органлари ходимлари томонидан чиқариб юборилади. Бундай шахс чиптасига қуйидаги қайд қўйилади: «Ташиш рад этилди». Бунда чиптанинг тўлиқ қиймати (босиб ўтилмаган масофа учун) ва багаж ташиш қиймати қайтариб берилмайди;
в) йўловчи атрофдагилар тинчини бузувчи касалманд ҳолатда бўлган ва бунда уни алоҳида жойлаштириш имконияти мавжуд бўлмаганда. Йўловчи йўловчи ташиш поездидан тегишли даволаш-тиббий муассасалари мавжуд бўлган станцияларда чиқарилади. Бунда йўловчига босиб ўтилмаган масофа учун чипта тўлиқ қиймати қайтарилади.
Агар ҳаракат йўналишида ташиш рад этилган йўловчи, унинг багажи белгиланган манзил станциясигача йўловчи ташиш поездида кетишини хоҳламаса, квитанция кўрсатилган тақдирда йўловчини поезддан чиқариб юборилган станцияда багажни беради, багажни тушириш имконияти бўлмаганда – багаж энг яқин жойлашган станциягача боради ва у биринчи қайтиш поезди билан йўловчи чиқариб юборилган жойга бепул қайтарилади. Йўловчи касаллиги туфайли йўловчи ташиш поездидан чиқарилганда, вокзал бошлиғи хабарига асосан, йўловчи поездни тарк этган жойга багаж бепул қайтарилади.