“Huquq va burch” жавоб беради
Ман этилган хатти-ҳаракатлар
15.07.2014
 
– Вагон ичида амалга ошириш ман этилган хатти-ҳаракатларга нималар киради?
 
– Поездда кетаётган йўловчи вагонда чиптасида кўрсатилган жойни эгаллаши керак. Йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини, темир йўл транспортидан фойдаланиш, ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин, санитария, гигиена ва санитария-эпидемияга қарши қоидаларни бузганликлари, қурилмалар, транспорт воситалари ва уларнинг ички жиҳозларини шикастлаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.