“Huquq va burch” жавоб беради
Темир йўл қатновларининг турлари
15.07.2014
 
– Темир йўл қатновларининг қандай турлари мавжуд?
 
– «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида темир йўл қатновларининг қуйидаги турлари кўзда тутилган:
– ички қатновлар – юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини Ўзбекистон доирасида ташиш;
– халқаро қатновлар – юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасида ташиш;
– тўғри аралаш қатновлар – юкларни ягона транспорт ҳужжати бўйича транспортнинг ҳар хил турларида ташиш. Тўғри аралаш қатновлар ҳам ички, ҳам халқаро бўлиши мумкин.
Алоҳида муҳим давлат эҳтиёжларини, шу жумладан, мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун юкларнинг махсус турлари ташилишини таъминловчи ташишлар махсус ташишлар жумласига киради.