Тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси
09.06.2014
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси 2014 йил 20 июнь куни соат 10-00 бўлиб ўтади. Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида.
2. Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлар ва жамиятлар фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида.
3. Олий хўжалик судининг Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъатининг фаолияти ҳақида.