“Huquq va burch” жавоб беради
Санатория типидаги боғча
02.02.2014

— Фарзандимни санатория типидаги болалар боғчасига бермоқчиман. Маҳалламизда ҳам шундай­ мактабгача таълим муассасаси бор. Бироқ унга фа­қат сил касал­лигига чалинган бо­лаларни қабул қилишар экан. Шу тўғрими? Шаҳримизда соғлом бо­лалар тар­бияланадиган санатория­ типидаги­ боғчалар ҳам борми?
Шаҳноза АКРОМОВА
Олмазор тумани
 
Саволга Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи­ Элёр АКБАРОВ жавоб беради:
— Ҳақиқатан ҳам, Олмазор туманида санатория типидаги 476-болалар боғчаси бор. У сил касаллигига мойил болаларни даволашга мўлжалланган бўлиб, унга тиббий текширув жараёнида сил касаллиги белгилари аниқланган 7 ёшгача бўлган болалар махсус комиссия тавсиясига кўра туман силга қарши кураш диспансери ҳамда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими йўлланмаси билан қабул қилинади.
Тошкент шаҳрида соғлом болалар учун мўлжалланган санатория типидаги мактабгача таълим муассасалари мавжуд эмас.