“Huquq va burch” жавоб беради
Пластик карточка қабул қилиниши шарт
02.02.2014

 

— Савдо ва хизмат кўрсатиш­ шохобчаларида пластик карточка­лардан тўловларни қабул қилишдан бўйин товлаш ҳолатлари рўй берганда қаерга мурожаат қилиш керак?
Восит ЖУМАЕВ
Қарши шаҳри
 
Саволга Ўзбекистон Марказий банкининг Пул муомаласи департаменти директори Муҳиддин МЎМИНОВ жавоб беради:
— Савдо ва хизмат кўрсатиш объект­ларида тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан биргаликда ишлаб чиқилган «Тў­лов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китоб­ларини амалга оширишда уларни қўл­лаш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқ тартибга солинади.
Савдо ва пулли хизмат кўрсатиш шохобчаларининг сотилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат нархига устама­ фоиз қўйиши, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимидан фойдаланмасдан тўловларни амалга ошириши ҳамда пластик карточкани тўловга қабул қилишдан бош тортиши мумкин эмас.
Бундай ҳолат кузатилганда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг жойлардаги бўлинмаларига ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш лозим.