“Huquq va burch” жавоб беради
Хусусий клиникаларда тиббий хизматлар нархи
02.02.2014

 

— Хусусий клиникаларда тиббий хизматлар учун белгиланган тарифларда катта фарқ бор.­ Масалан, МРТ текшируви бир клиникада 60 минг сўм, бошқасида­ 80 минг сўм этиб белгиланган. Бу ҳолат бошқа тиббий хизмат­лар учун белгиланган тарифларда­ ҳам кузатилади. Аслида, бутун республика бўйлаб бир хил нарх жорий этилиши керак эмасми?
Улуғбек ҚОБИЛОВ
Ўртачирчиқ тумани
 
Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Абдували АЪЗАМОВ жавоб беради:
— «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида тадбиркорлик субъектлари ўз товарлари (ишлари, хизматлари)ни, ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақли экани кўрсатилган.
Ҳозирча хусусий тиббий муассасалар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг нархини бирхиллаштириш тўғрисида бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган. Нархлар билан боғлиқ масалаларни Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси назорат қилади.