Анонслар
“Huquq va burch” журналининг декабрь сони
04.01.2013

 

 “Huquq va burch” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг 2012 йил 12-сони нашрдан чиқди.
Ундаги Ўзбекистон Олий хўжалик суди раиси Дилмурод Мирзакаримовнинг “Иқтисодий тараққиётимизнинг ҳуқуқий кафолати”, Юристлар малакасини ошириш маркази директори Асқар Ғафуровнинг “Юридик таълим истиқболлари”, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шоира Ҳайдарова ва Тоҳир Тошбоевнинг “Атроф-муҳит ва қонунчилик” номли мақолалари Конституциямиз қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган бўлиб, уларда юртимизда демократик янгиланишлар ва мамлакатимизни модернизация қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар муваффақиятида Бош қомусимиз ва у асосида қабул қилинган қонун ҳужжатлари муҳим пойдевор вазифасини ўтаётгани эътироф этилган.
Журналнинг ушбу сонида, шунингдек, Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳмоновнинг “Ислоҳотлар муваффақияти жамият аъзоларининг ҳуқуқий онгига ҳам боғлиқ”, Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Шуҳрат Йўлдошевнинг “Юрт фаровонлиги гарови”, Андижон вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Музаффар Эгамбердиевнинг “Ёшлар — ҳал қилувчи куч”, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Илҳом Ёриевнинг “Асосий мақсад — қонун устуворлигини таъминлаш” сингари мақолалари ҳамда журналист Абдураҳмон Мустафоқуловнинг “Маъмурий жавобгарлик ва фуқаро масъулияти” номли суҳбатида мамлакатимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилган.
Бундан ташқари, ТДЮИ тадқиқотчиси Камола Атауллонинг “Адолат шамининг нури...” номли мақоласи ҳам эълон қилинганки, у Ўзбекистоннинг яқин ўтмиши билан қизиқувчи ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Ушбу мақолада XVII-XVIII асрлардаги ижтимоий-сиёсий аҳвол, давлат бошқаруви ва ҳуқуқ тизими қоидалари, хусусан, адолатли ва адолатсиз бошқарув, ҳукмдорлар амал қилиши лозим бўлган бурч, масъулият ҳақида маълумот берувчи  Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук” (“Подшоҳларга қўлланма”) китоби ҳақида сўз юритилган.