“Huquq va burch” жавоб беради
Давлат рақам белгиси йўқолса...
16.01.2014

 

– Эҳтиётсизлик туфайли автомобилнинг давлат рақам белгиси йўлда тушиб қолиб йўқолса, бошқасини олиш мумкинми?
Элёр ЙЎЛДОШЕВ
Оқолтин тумани
 
Саволга Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холмат САЙДАЛИЕВ жавоб беради:
– Йўқолган давлат рақам белгиларини олиш учун туманингиздаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг рўйхатлаш – имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилишингиз керак. У ерда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима тўлаганингиздан сўнг янги давлат рақам белгилари берилади.