Анонслар
“Huquq va burch” журналининг октябрь сони
01.11.2012
 
Тобора шиддатли тус олаётган замонда одамларнинг яшаш тарзи кун сайин ўзгариб, тафаккур уфқлари ҳам кенгайиб бормоқда. Айниқса, ҳуқуқий тафаккур. Ўйлаймизки, “Huquq va burch” журналининг 10-сони ҳам бу борада сизга асқотади.
Журналнинг мазкур сони Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Е.Каньязовнинг “Ҳуқуқий экспертиза қонун ижодкорлигининг муҳим босқичидир” номли мақоласи билан бошланган. Эса “O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 20 yilligi oldidan” рукнида “Сиёсий фаоллик — демократиянинг асосий мезони” ҳамда “”Юрт кезган ҳикмат топар...” мақолалари эълон қилинган.
“Qonun mohiyati” рукнида “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси — устувор вазифа” сарлавҳали мақола чоп этилган бўлса, “Soha faoliyatidan” рукнида “Ёш авлод тарбияси ва масъулият”, “Хўжалик процессида экспертиза”, “Осойишталигимиз посбонлари”, “Нотариус кафолати ҳуқуқ ва мажбуриятга асосланади”, “Истеъмолчилар манфаати ҳимояси: кеча ва бугун” каби таҳлилий мақолалардан баҳраманд бўласиз.
Шунингдек, журнал саҳифаларидан “Маблағлар мақсадсиз сарфланса...”, “Қалб қўрғонининг меъмори”, “Тил — миллат мулки”, “Эзгуликнинг ойдин манзили”, “Ватаним тақдири — менинг тақдирим” каби мақолалар ўрин олган.
Журналист Дилшод Нарзуллаевнинг “Себзор қозиси Муҳаммад Муҳиддинхўжа фаолиятига чизгилар” мақоласида чор истилоси даврининг аччиқ сабоқлари қаламга олинган. Ўқувчилардан келган саволларга жавоблар асосида “Huquq va burch” javob beradi” саҳифаси тайёрланган.
“Тадқиқот, таҳлил, таклиф” рукнида ҳуқуқшунос-тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари билан танишасиз.