ОХСда кўрилган ишлар
11-1128/17425 - сонли қаpop
19.11.2013

 

2012 йил 20 февраль (кўчирма)
 
Хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарори ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади
«Меъмор Элназар Лойиҳа» МЧЖ (бундан буён матнда — МЧЖ деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали (бундан буён матнда — филиал деб юритилади)дан 43100000 сўм асосий қарз, 21550000 сўм пеня, 2000000 сўм зарар, жами 66650000 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2011 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган филиал ишга дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳзуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда — жамғарма) билан алмаштирилган.
Биринчи инстанция судининг 2011 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жамғармадан МЧЖ фойдасига 43100000 сўм асосий қарз, 12570834 сўм пеня, 2000000 сўм зарар ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 9 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг жамғармадан МЧЖ фойдасига 2000000 сўм зарар ундириш қисми бекор қилиниб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Кассация шикоятида филиал мустақил юридик шахс мақомига эгалиги, шунинг учун асосий қарз ва пеня жамғармадан асоссиз равишда ундирилганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиш ва жавобгар сифатида жамғармани филиал билан алмаштириш сўралган.
Кассация протестида тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Судлов ҳайъати, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ ва филиал ўртасида 2010 йил 4 ноябрда 12/П-сонли лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш пудрат шартномаси имзоланган.
Шартномага кура МЧЖ, яъни ижрочи буюртмачининг, яъни филиалнинг топшириги асосида Ангрен шаҳридаги Педагогика институтидаги ёпиқ сузиш бассейнининг лойҳа-смета ) ҳужжатларини тайёрлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан бажариладиган ишларнинг баҳоси 16600000 сўмга баҳоланган.
Шунингдек, МЧЖ ва филиал ўртасида 2010 йил 9 декабрда 22/П-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномада бажарилиши лозим бўлган ишлар 26500000 сўмга баҳоланган.
Мазкур шартномаларнинг 2.3-бандида буюртмачи, яъни филиал ушбу шартномалар Тошкент вилоят ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтгандан сўнг шартнома баҳосининг 15 фоизини олдиндан тўлов тариқасида ижрочига тўлаб бериш, қолган қисмини эса маҳсулотни қабул қилиб олиши билан ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилганидан кейин тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқу нормаларини бузилишига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.3-бандида буюртмачи, яъни филиал ушбу шартномалар Тошкент вилоят ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтгандан сўнг шартнома баҳосининг 15 фоизини олдиндан тўлаб бериши кўрсатилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан тегишли тартибда ғазначиликни ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига кўра, хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқу ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса, бу холат ҳал қилув қарори ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли к;арорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, шартнома тегишли тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигига аниқлик киритиб, ишга ғазначиликни жалб этиш масаласини ҳал этиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.